Жиззах шаҳри мезбонлик қилаётган Бирлашган курашлар олами (UWW) таркибидаги белбоғли кураш, “Алыш” ҳамда “Қазақ куреси” бўйича Осиё чемпионатида доирасида Ўзбек миллий белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги беллашувларга старт берилди.
Мусобақада 130 нафарга спортчи ўндан ортиқ вазн тоифасида ғолиблик учун гиламга тушади.
Кеча қирғиз “Алыш” кураши бўйича мусобақалар якунланди. Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Мусобақалар давом этмоқда.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА