Кеча Туркияда президент сайловининг иккинчи босқичи бошланди. Биринчи кун 470 мингдан зиёд фуқаро мамлакатнинг чет эллардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек чегара манзилларида овоз берди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берган.
Аэропортлар, денгиз портлари ва қуруқликдаги назорат жойларида 19,5 минг фуқаро овоз берди, 452 минг киши чет эллардаги сайлов участкаларига борди.
Шанба куни эрталаб 73 мамлакатда 156 участка очилди. Республикадан ташқарида 3,4 мингдан зиёд сайлов қутиси ўрнатилган.
Жараёнда жами 3,6 миллион фуқаро қатнашади. 2005 йил 29 майдан олдин туғилган 47 мингга яқин туркиялик илк бор овоз беради.
Хориждаги сайлов 24 майгача давом этади.
Чегара пунктларида очилган сайлов шохобчалари 28 май маҳаллий вақт билан 17 га қадар фаолият кўрсатади.
Мамлакат етакчилиги учун амалдаги Президент Режеп Таййип Эрдоған ва бош мухолифатчи – Республика халқ партияси раҳбари Камол Қиличдорўғли кураш олиб боряпти.