Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туман бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Фуқаро А.Г. фуқаро А.З.га Нукус шаҳридаги “Қум аўыл” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ер майдонининг олти сотихини танишлари ёрдамида расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига 23 миллион сўм талаб қилинган. Ушбу ҳолат Ички ишлар ходимлари томонидан назоратга олиниб иштирокчилар далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА