“Катта еттилик” етакчиларининг келгуси ҳафта Хиросима шаҳрида бўлиб ўтадиган саммити Япония тарихидаги энг муҳим учрашув ҳисобланади. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Фумио Кисида маълум қилди.
“NHK” телеканали Кисиданинг “Бу Японияда ўтадиган еттинчи ва сўнгги етти йил ичидаги биринчи саммит, аммо мураккаб ва оғир халқаро вазиятни ҳисобга олсак, бу мамлакат тарихидаги энг муҳим анжуман”, деган сўзларини иқтибос қилиб келтирган.
“Японияга мезбон давлат сифатида мазкур саммит муаммосиз, хавфсиз ўтишини таъминлашдек жиддий масъулият юкланади”, дея қўшимча қилган ҳукумат раҳбари.
Япония 2023 йил “G7”га раислик қиляпти.
1945 йил 6 августда Америка атом бомбаси ташлаган Хиросима шаҳрида 19-21 май кунлари бўлиб ўтадиган саммит ишига, шунингдек, Австралия, Бразилия, Вьетнам, Ҳиндистон, Индонезия, Кук ва Комор ороллари, Жанубий Корея етакчилари таклиф қилинган.
ЎзА