Жорий йил 5 майдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳамда Олий суд ҳамкорлигида ҳоким ўринбосарлари, ҳокимликларнинг ҳуқуқшунослари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари масъул ходимлари учун масофавий онлайн ўқув курслари ўтказилмоқда.

Бундан кўзланган мақсад ер билан боғлиқ маъмурий масалаларни ҳал этиш бўйича масъул ходимларнинг билимларини ошириш ҳамда ер масалаларига оид бошқа қонун ҳужжатлари талабларини ўргатишдан иборат.

Жорий йилнинг 10 май куни бўлиб ўтган шундай семинар-тренинглардан бирида Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятлари туманларининг тегишли соҳа ходимлари онлайн тарзда иштирок этди.

Унда ер билан боғлиқ оммавий ҳуқуқий низоларнинг мазмун-моҳияти, маъмурий тартиб-таомиллар турлари, маъмурий акт шакли, мазмуни, асослантирилиши ва кучга кириши каби муҳим мавзулар юзасидан маърузалар ўқилди.

Ўқув курслари 16 майга қадар давом этади.

 М.Қосимова, ЎзА