Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПҚ-5040-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг ижодий қобилияти ва касбий маҳоратининг рўёбга чиқишига кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида 2023 йилнинг 10 май куни “Энг фаол ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи” Республика танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Туман босқичида ғолибликни қўлга киритган 12 нафар ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи ўзаро беллашди.

Иштирокчилар умумтаълим муассасасидаги фаолиятлари давомида ўқувчиларни тўгаракларга жалб қилиш самарадорлиги ҳамда улар билан олиб борилаётган ишларнинг сифати, ўқувчилар ўртасида ижодкор ўқувчиларни кашф этиш ва уларнинг ижод маҳсулларини газета ва журналларда ёритилиши ҳамда ўзлари эришган ютуқлар билан ҳайъат аъзоларини таништириб ўтдилар.

Танловда Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар бўлими раҳбари М.Исмаилова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ёш ижодкорлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А. Боймуродов, Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиқ ўринбосари О.Жумаев, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вакили Ҳ.Бердиев, журналист, ҳуқуқшунос, нафақадаги полковник З.Неъматовлардан иборат Ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирокчилар фаолиятини Низом талабларига асосан баҳоладилар. Ғолиблар Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар бўлими томонидан диплом, ташаккурнома, эсталик совғалари, шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ажратилган бадиий адабиётлар жамланмаси билан тақдирландилар.

Биринчи ўринни эгаллаган ғолиб Республика босқичига қатнашиш йўлланмасини қўлга киритди.

                                                                                                                ЎзА