Нукус шаҳри ҳокимлигида Қорқалпоғистон Республикаси Жиноят ишлари бўйича Олий суди судьяси лавозимига номзод Гулнора Базорбаевани кенг оммага таништиришга бағишланган мажлис бўлиб ўтди.

         Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси С.Турманов бошқариб борган тадбирда шаҳар ва туман ҳокимликлари, халқ қабулхоналари, таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Кун тартибидаги масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий Кенгаши аъзоси Рахат Исмоилов нутқ сўзлаб, мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, фуқоралик жамият қуришда қонун  усуворлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган кенг миқёсли чора-тадбирларга тўқтаб ўтди ва йиғилганларни номзоднинг ҳаёти ва меҳнат йўли билан таништирди.

Таъкидланганидек, 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқароларнинг ҳаққоний судлашга эришиш даражасини ошириш, суд ҳокимиятининг ҳақиқий эркинлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг кафолатларини кучайттириш суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий йўналишлари қилиб белгиланди. Жорий йил 13-июнь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган суд уюшмалари тизимида ҳаққоний судлашни таъминлаш йўналишидаги ишларнинг ҳолати, муаммолар ва келажакдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор мажлисида ҳурматли Президентимиз таъкидлаганидек, бундан кейин судьялар фаолиятига, биринчи навбатда, аҳолининг ўзи баҳо беради. Шунинг билан бирга, судьяларнинг олий кенгашига судьялик лавозимларига малакали мутахассислар ўртасида шаффоф ва аниқ танлов асосида судьялар корпусини шакллантириш, номзодларнинг ва судьяларнинг касбга тайёргарлигини ташкил қилиш, халқ билан мулоқот қилишини йўлга қўйиш вазифалари юкланган.

Тадбирда Нукус шаҳар «Нуроний» жамғармаси раиси Караматдин Қаландаров, Нукус тиббиёт коллежи директори ўринбосори Зиёда Бекманова, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нукус шаҳар кенгаши раиси Азиз Пиржанов, пойтахтимиздаги  44-сон умумтаълим мактаби ўқитувчиси Мамура Отажанова номзодни қўллаб-қувватлашини билдирди.

-Юқорида таъкидланганидек, видеоселектор мажлисида ҳурматли Президентимизнинг судьялар ҳар бир инсон тақдирини ҳал қилганда онгида адолат, тилида ҳақиқат, қалбида поклик бўлиши лозим, деган фикрини ҳар бир судья юрагида сақлаши керак,-дейди судьялик лавозимига номзод Гулнора Базарбоева. –Шундай экан, агарда мени ушбу мартабали ва маъсулиятли лавозимга муносиб деб топса, бор билим ҳамда тажрибамни судларнинг чин маънодаги «Адолат қўрғони»га айланишига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга, соҳага малакали мутахассислар тайёрлашга сарфлайман деб, ишонтираман. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февральдаги «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолият самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони суд ҳокимиятининг чин маънодаги мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолиятининг самарадорлигин ва мартабасини ошириш, судларнинг тузилмаси ҳамда судьялик лавозимига номзодларни танлаш ва тайинлаш тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилмоқда.

Д.АБИБУЛЛАЕВ,

Қорақалпоғистон хабар агентлиги мухбири.