Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш, Давлат бюджети ижросини назорат қилиш, Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш каби ваколатлар бевосита халқ томонидан тўғридан-тўғри сайланадиган Қонунчилик палатаси ваколатига ўтказилмоқда. Бу ўзгариш қуйи палатанинг вакиллик табиатига ва илғор хорижий тажрибага тўла мос келади.
Амалдаги тартибга кўра, Бош вазир номзодини кўриб чиқиш фақат Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп овоз олган партия ёки партиялар иродасига боғланган эди. Янги таклиф этилаётган тартиб орқали эса барча сиёсий партиялар фракцияларининг нафақат Бош вазир номзодини кўриб чиқишда, балки бутун Ҳукуматни шакллантиришдаги иштироки таъминланади.
Фаолияти қониқарсиз деб топилган вазирни лавозимидан озод этиш бўйича Қонунчилик палатасининг Президентга таклиф киритиш ҳуқуқининг белгиланаётгани Ҳукумат аъзоларининг халқ вакиллари олдидаги ҳисобдорлигини янада оширишга хизмат қилади.
ЎзА