«Uzbekistan Airports» матбуот хизматининг хабар беришича, «Аэрофлот» авиакомпаниясининг Деҳли — Москва йўналиши бўйича AFL233 рейси самолёти Тошкентга фавқулодда қўнишни амалга оширди. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 09:30 да Тошкент аэропортига қўнди.

Қўнишга аппендицит хуружига учраган Ҳиндистон фуқароси сабаб бўлган. Экипаж йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли муқобил аэродромга қўнишга қарор қилди.

Аэропортга қўнгач, йўловчи тез ёрдам машинасида олиб кетилган ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий муассасага ётқизилган.

 

ЎзА