Канада АҚШ ва ЕИ изидан бориб, давлат хизматчиларига алоқа қурилмаларида TikTok иловасидан фойдаланишни тақиқлаб қўйди, деб ёзмоқда The Wall Street Journal нашри.

Канада ҳукумати давлат хизматчилари ўзларининг гаджетларида TikTok иловасидан  фойдаланиши махфийлик ва хавфсизлик нуқтаи назардан мақбул эмас, деб изоҳламоқда.

Айрим америкалик ва европалик қонун чиқарувчилар ҳамда расмийлар Пекин TikTok орқали фойдаланувчилардан маълумотлар олишда фойдаланиши мумкин, деган фикрни илгари сурмоқда.

Ўтган ҳафта Европа комиссияси ҳам ходимларига коммуникация қурилмаларида TikTok иловасидан фойдаланишни тақиқлаган эди.

АҚШ федерал ҳукумати ва бир қатор штатлари ҳам давлат хизматчиларининг ўз қурилмаларида TikTokдан фойдаланишини тақиқлаганди.

Apptopia таҳлил компаниясининг маълумотига кўра, 2022 йилда TikTok  дунёда ҳам, АҚШнинг ўзида ҳам энг кўп юкланган иловага айланди.