Тошкент дзюдо бўйича «Париж-2024» Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этадиган “Катта дубулға” турнирига мезбонлик қилади.

Мазкур нуфузли мусобақада қатнашиш истагини билдирган давлатлар сони 45 тага етди, дейилади Халқаро дзюдо федерацияси хабарида.

Иштирокчи давлатлар орасида Озарбайжон, Грузия, Франция, Канада, Куба, Хорватия, Германия, Буюк Британия, Италия, Қозоғистон, Португалия, Испания, Украина, Жанубий Корея сингари дзюдоси ривожланган мамлакатлар бор.

Жорий йилнинг 3-5 март кунлари ташкил этиладиган мазкур нуфузли мусобақанинг мукофот жамғармаси 154 минг евродан иборат бўлиб, мусобақаларда қатнашиш учун бугунгача 150 нафар эркак, 136 нафар аёл дзюдочилар расман рўйхатдан ўтган.

Шу кунларда мазкур нуфузли мусобақани юқори савияда ўтказиш борасида Ўзбекистон дзюдо федерациясида ташкилий ишлар олиб борилмоқда.

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА