Бу ядро қуролини ясаш учун зарур бўладиган кўрсаткичдан бироз паст, деб ёзмоқда Блумберг агентлиги икки нафар исмини сир тутган юқори лавозимли дипломатга таяниб.

«Халқаро атом энергияси бўйича агентлик (МАГАТЭ)  Эроннинг 84 фоизгача бойитилган уранни қай йўл билан жамлаганига аниқлик киритишга уринмоқда. Бу халқаро экспертларнинг бугунгача Эронда аниқлаган энг юқори даражада бойитилган уран ҳисобланади», – дейилади хабарда.  

Хабарда айтилишича, мазкур кўрсаткичга яна атиги 6 фоиз қўшилса, ядро қуроли яратиш учун етарли бўлади.

Аввалроқ Эрон МАГАТЭга ушбу центрифуга уранни 60 фоизгача бойитиш имконини беришини маълум қилган эди, дейилади мақолада.

Таъкидланишича, бу уранни бойитиш билан боғлиқ аниқланган иккинчи шубҳали ҳолат.