ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги «ЖАР» спорт-соғломлаштириш мажмуида самбо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди.

Мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан 600 нафардан ортиқ иштирокчи совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқда. Чемпионат давомида иштирокчилар эркаклар, аёллар ва жанговар самбо йўналишларида 7 тадан, умумий ҳисобда 21 та вазн тоифасида медаллар учун беллашади.

Бугун чемпионатнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги мутасаддилари, федерация мутахассислари ҳамда спортчилар иштирок этди. Мазкур мусобақа орқали мураббийларимиз терма жамоа аъзоларининг ҳолатини синовдан ўтказиб олишади ва янги номларни саралаб олиш имконига эга бўладилар.

Мусобақа 19 февралга қадар давом этади.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА