Янги Зеландияда юз берган “Габриэль” циклони қурбонлари сони 9 кишига етди, деб хабар бермоқда “New Zealand Herald”. Аввалроқ табиий офат туфайли беш киши ҳалок бўлгани, 3 ярим мингдан зиёд одамнинг тақдири номаълумлиги ҳақида хабар берилган эди. Охирги маълумотга кўра, 4 ярим минг киши билан алоқа ўрнатиб бўлмаяпти. Шимолий оролдаги Хокс-Бей кўрфази ҳудудида 37 мингдан кўпроқ уй электр таъминотидан узилган. Бу иншоотларнинг 31 ярим мингдан ортиғи Нейпиер шаҳрида.

Циклон келтириб чиқарган вайронагарчилик натижасида қурбонлар кўпайиши эҳтимоли бор.