Жаҳон банки президенти Дэвид Малпасс яқин ойларда ўз лавозимини тарк этишини маълум қилди, дейилади хабарда.

У ҳамкасбларига Жаҳон банки президентлиги лавозимини  2023 йилнинг охиригача тарк этиши ҳақида банк кенгашини хабардор қилганини маълум қилган. “Мен асосий иш йўналишимизда силжиш бўлганидан жуда хурсандман ва кейинги бир неча ой янги раҳбарни алмаштириш сокин кечиши учун жуда яхши имконият», – деган  Малпасс  ходимларига. 

Блумберг агентлигининг хабарига кўра, гап бу ерда муддатидан олдин истеъфо ҳақида бормоқда. Малпасснинг ўзи эса қарорига нима сабаб бўлганини ошкор этмаган.

Дэвид Малпасс келиб чиқиши америкалик бўлиб, ҳисоб бўйича Жаҳон банкининг  13-президенти бўлди. У  мазкур лавозимни 2019 йил 5 апрелда эгаллаган эди.