ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида биратўла 2 та турнир бўлиб ўтмоқда. Бири «Scheveningen Team Tournament» I – Халқаро шахмат фестивали, иккинчиси эса аёллар ва эркаклар ўртасида (1-лига) мамлакат чемпионати.

Фестивалда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Россия, Литва ва Беларусь жамоаларидан иборат бўлган команда билан куч синашмоқда.

Мамлакат чемпионати баҳсларида 100 нафарга яқин шахматчи ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.

Ҳар иккала турнир ҳам 20 февралга қадар давом этади.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА