ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳрида спортнинг миллий кураш тури бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида республика чемпионати бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистоннинг барча туманларидан, шунингдек, олий ва ўрта таълим даргоҳларидан келган жами 130 нафардан ортиқ полвон гиламга тушди.
Қизғин ва қизиқарли ўтган мусобақа якунига кўра, ўз вазн тоифасида эркаклар ўртасида Нукус давлат педагогика институти талабаси Бобур Саидов, Нукус олимпия ва паралимпия захиралари коллежидан Сардор Оғабоев, Қорақалпоқ давлат университети вакиллари Мағжан Нуришов, Миратдин Асанов, Нукус шаҳридан Санжар Шеримбетов, Амударё туманидан Самир Назирбоев ва Нукус туманидан Заҳириддин Зоитов ғолиб бўлди.
Аёллар ўртасида эса нукуслик Гўзал Масленова, Озода Медетбоева, Асал Жалғасбоева, Хўжайли туманидан Умида Жуманиёзова, Нукус шаҳридан Тўмарис Ҳабибова, Нукус олимпия ва паралимпия захиралари коллежидан Динара Ўринбоева, Мўйноқ туманидан Сабрина Узоқбоева куч ва маҳоратда тенгсиз деб топилди.
Ғолиб ва совриндорлар жорий йилнинг 23-25 февраль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон шарафини ҳимоя қилади.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА