Қўшма Штатлар Вашингтон манфаатларига мос келган тақдирда Хитой билан мулоқотга очиқ. Ҳозирча АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг хитойлик ҳамкасби билан учрашуви ҳақида аниқ маълумот йўқ. Бу ҳақда Давлат котиби ўринбосари Уэнди Шерман маълум қилди.
“Мен Мюнхенда икки вазирнинг эҳтимолий учрашуви ҳақида гап-сўзлар борлигини биламан. Унга аниқлик киритишга менда маълумот йўқ”, деди у.
Сўнгги хабарларга кўра, Блинкен ва Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси ташқи ишлар комиссияси раҳбари, сиёсий бюро аъзоси Ван И билан учрашуви бўлиб ўтиши керак.
“Бош котиб кўп маротаба таъкидлаганидек, АҚШ манфаатларига мос келса, ХХР билан мулоқотга очиқмиз”, деди Шерман.
Дипломатнинг таъкидлашича, Блинкен Ван И билан учрашувга тайёр. Музокараларда асосий мавзулардан бири АҚШ ҳаво ҳудудида яқинда уриб туширилган Хитой кузатув шари хусусида бўлади.
ЎзА