АТР эълон қилган янгиланган ҳафталик рейтингга кўра, мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Сергей Фомин ўтган ҳафтадаги ўрнидан 4 поғона пастлади. Иккинчи рақамли теннисчимиз Ҳумоюн Султонов битта поғонага кўтарилди. Маҳоратли теннисчиларимиздан Денис Истомин битта, Максим Шин иккита, Санжар Файзиев учта ўрин юқорилашга эришди, дейилади Ўзбекистон теннис федерацияси хабарида.
Янгиланган рейтингнинг топ-10 лигида Далласдаги турнир ярим финалчиси Тейлор Фриц жаҳон таснифида 7-ўринга кўтарилиб олди. Канадалик Феликс Оже эса 1 поғона пастлаб, 8-ўринга жойлашди.
Пешқадамлик эса ҳамон сербиялик Новак Жоковичга тегишли бўлиб турибди. Испаниялик Карлос Алькараз иккинчи, грециялик Стефанос Циципас учинчи ўринда бормоқда.
Бундан ташқари, АТР рейтингида ёш теннисчиларимиздан Мустафо Дўстов, Азиз Дадабоев, Раҳимбек Иброҳимов қайд этилган бўлиб, улар 1511 ва 1643 қаторлардан жой олган.
ЎзА