ФОТОРЕПОРТАЖ

Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимизда икки кун давомида ҳаваскорлар ўртасида снукер (бильярд спорт тури) бўйича турнир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон бильярд спорти федерацияси томонидан ташкил этилган мазкур турнирда 40 нафардан ортиқ бильярд ишқибозлари ўз имкониятини синовдан ўтказди. Қизғин ва муросасиз курашларга бой бўлган беллашувлар натижасига кўра, қирғизистонлик спортчи Холисхон Соғиналиев бош совринга эга бўлди. 2-ўрин Ойбек Аъзамхўжаевга насиб этди. Иккита 3-ўринга Сафойдин Содиров ва Сардор Мирзажоновлар эга чиқди.

Ҳаваскорлар ўртасида ўтказилган турнирнинг ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан таъсис этилган кубок, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА