Ижтимоий тармоқларда 9 баллгача ер силкиниши мумкин бўлган энг хавфли ҳудудлар дея Тошкентнинг бир нечта туманлари кўрсатилган хабарлар тарқатилди.

Хабарларда мазкур сурат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан эълон қилингани қайд этилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, ФВВ томонидан бу маълумот эълон қилинмаган.

Хабарда ишончли маълумотларни фақатгина вазирлик расмий манбаларидан олиш тавсия этилган.

 

ЎзА