Туркманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Вепа Хаджиев бошчилигидаги делегация «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясида иштирок этиш учун мамлакатимизга келди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Туркманистон делегациясини Ўзбекистон Республикасининг расмий шахслари кутиб олди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясининг асосий тадбирлари 27 мартга мўлжалланган.
ЎзА