ЮНЕСКО Суриянинг Алеппо шаҳридаги зилзиладан сўнг юзага келган вазиятдан хавотирда. Бу ердаги қалъа жиддий зарар кўрган, деб маълум қилди РИА Новости агентлигига ташкилот матбуот атташеси Том Маллар.

Туркиядаги тарихий Газиантеп қалъаси ва Суриядаги Ҳалаб қалъаси, иккаласи ҳам ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган. Туркияда душанба куни эрталаб 7,4 магнитудали зилзила содир бўлгани оқибатида ушбу маданий мерос объектларига ҳам жиддий зарар етган.

“Ташкилот ўз ҳамкорлари билан меросга етказилган зарарни ўрганиб чиқмоқда. ЮНЕСКО, айниқса, Сурияда хавф остидаги Жаҳон мероси рўйхатига киритилган қадимий Ҳалаб қалъасидан хавотирда. Бу иншоот катта зарар кўрган – деди Маллар. Унинг қайд этишича, шаҳарнинг эски қисмидаги ғарбий минора қулаб тушган, конструкциялари шикастланган ва заифлашган бир неча бинолар мавжуд.

 

ЎзА