Пойтахтимиздаги Марказий майдонда Нукус гарнизонидаги ҳарбий бўлинмаларнинг 2017 йилги чақирувидаги 800 га яқин муддатли ҳарбийларнинг қасамёд қилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раҳбарарияти, Шимолийарбий ҳарбий округи, Нукус шаҳри Ҳокимлиги, ҳарбий бўлинмаларининг раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбийларнинг отаоналари ва қариндошлари иштирок этди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Қорақалпоғистон Республикаси  Ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари М.Ерниёзов нутқ сўзлаб, йиғилганларни бугунги кунда мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламда нишонланаётган Наврўз байрами ҳамда ҳарбийларнинг она-Ватанимизни ҳимоя қилишдек ниҳоятда ғурурли ва шарафли ишга бел боғлаб, ҳарбий қасамёд қабул қилиши билан самимий қутлади.

Тадбирда  такидланганидек, бугунги кунда миллий армиямиз ўзининг моддий-техник томонидан мустаҳкамлиги, ҳарбиий ходимларнинг тайёргарлиги, тезкорлиги, ҳозирги замон талабига жавоб бера олиши билан  ривожланган мамлакатларнинг замонавий армиялари билан тенглашув даражасида. Армиямиздаги ҳарбийларимиз ўзининг тафаккури ва жисмоний тайёргарлиги, билими, замонавий техника воситаларини пухталик билан ўзлаштириши билан ажралиб турмоқда.

Армиямиз халқимизнинг тинч-осойишта ҳаёти  ва ор-номуси учун жонини фидо этишга тайёр бўлган ёшларимиз билан тўлиб бормоқда. Сўнги вақтлари Қуролли Кучларимизда бўлаётган тузилмавий ўзгаришлар аскарий салоҳиятимизни ошириш билан бирга, Армия ва Халқ бирлигини таъминлаш бўйича янги даврни бошлаб бермоқда.

Тадбирда жорий йил қабул қилинган ёш ҳарбийларнинг сафда юриш тайёргарлиги, қўл жанги бўйича ўзлаштирган кўнликмалари бўйича кўргазмали чиқишлари томошаланиб, санъаат усталари ижросидаги концерт дастури тақдим этилди.

-Она-Ватани учун хизмат қилиш ҳар бир эр йигитнинг бурчи. Мен, ўғлим Каримов Баҳромнинг бугунги куни камолга келиб, ҳарбийлар қаторида сафда юрганинидан жуда ҳам мамнунман. Унинг бугунги кунги қасамёд маросимини ўтказиб юбормаслик учун Тошкент шаҳридан ўтган куни келган эдим. Ўғлимни кўриб узоқ йўлдан чарчаганимнинг барчаси чиқиб кетди,- дейди Ш.Зухурова.

Тадбир якунида ота-оналар болалари билан кўришиб, командирлари билан учрашиб, И.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат бадиий санъаат музейига ва бошқа файзли ўринларга ҳам саёҳат қилишди.

Ә.Жиемуратов,

Қорақалпоғистон хабар агентлиги мухбири.

(М.Ҳабибуллаевнинг олган расмлари)