Туркия ва Сурияда юз берган кучли ер силкиниши Алеппо шаҳрининг тарихий марказини ҳам вайрон қилди, деб ёзмоқда хорижий оммавий ахборот воситалари.

Хабарларда таъкидланишича, шаҳарнинг бир қанча туманларида, жумладан, Фардус, Салахиддин ва Бустон аль-Қасрда жуда кўп бинолар қулаб тушган. Уларнинг кўпчилиги тарихий бинолар экани айтилмоқда. Айниқса, ЮНЕСКОнинг маданий мероси  рўйхатига киритилган тарихий марказлар табиий офатдан энг кўп зарар кўргани айтилмоқда.  Таъкидланишича, бу ерда бир қанча масжидлар вайрон бўлган, деб ёзмоқда Озарбайжоннинг Азертаж агентлиги.