АҚШ Эроннинг еттита ташкилотига Россия ҳарбий саноати секторига ёрдам бераётганликда гумон қилиб санкция жорий қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

Америка савдо вазирлиги эълон қилган ҳужжатда шундай дейилади:

«Саноат ва хавфсизлик бюроси (АҚШ савдо вазирлиги) санкциялар рўйхатига Эроннинг еттита ташкилотини қўшди. АҚШ ҳукуматининг аниқлашича, мазкур ташкилотлар Россия ҳарбий ва мудофаа саноати базасини қўллаб-қувватлаб миллий хавфсизликка ёки Қўшма Штатларнинг хорижий манфаатларига зид равишда фаолият олиб борган».