Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев хабар тарқатди.

Нидерландияда поёнига етган “Tata Steel Chess” халқаро турнири якунида ташкил этилган маросимда Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров йилнинг энг яхши шахмат мамлакатига топшириладиган “Олтин минора” (Tour Dʼor) совринини қабул қилиб олишди.

Ушбу совринини ҳамюртларимизга франциялик машҳур гроссмейстер Башар Куатли топширди.

Шахматчиларимизнинг сўнгги йилларда халқаро ареналардаги шов-шувли ғалабалари ортидан Ўзбекистон йилнинг энг яхши шахмат мамлакати, дея эътироф этилиши бошланаётган йил янги ғалабаларга бой бўлишидан далолат бераётгандек, назаримизда.

ЎзА