Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани бўлими томонидан тадбиркор фойдасига 550 миллион сўмлик қарздорлик ундирилди.

Бюро органлари томонидан тадбиркорлар фойдасига ундирув билан боғлиқ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ижро ҳужжатлари ижроси таъминланиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Бюронинг Тахтакўпир туман бўлими иш юритувидаги Чимбой туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 майдаги ижро ҳужжатига кўра қарздор Тахтакўпир тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасидан “ASL GRAND OIL” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 549 миллион 701,8 минг сўм ундириш белгиланган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида, қарздор корхонанинг хизмат автомашиналари ва банкдаги ҳисоб рақами инкасса топшириқномаси орқали хатловга олинди ҳамда белгиланган қарздорлик тўлиғи билан ундирилди.

Ижро ҳужжати эса Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги Қонуннинг 41-моддасига асосан амалда тамомланган.


Довуд АБИБУЛЛАЕВ,  

ЎзА мухбири