Ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши муносабати билан Мудофаа вазирлиги томонидан Тошкент шаҳри ҳудудларида иситиш пунктлари фаолияти йўлга қўйилди.
Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.
Пойтахт ва туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур иситиш пунктларида фуқароларга иссиқ чой ва егуликлар таклиф этилмоқда. Шунингдек, улар вақтини мазмунли ўтказишлари учун китоблар, кўнгилочар воситалар, шахмат-шашка ўйинлари ҳам ташкил этилган.
Иситиш пунктлари ташкил этилган ҳудудлар рўйхати:
Мирзо Улуғбек тумани – Алишеробод ва Олимлар маҳалласи (90-074-63-66, 91-773-02-42);
Миробод тумани – Биродарлик ва Парвона маҳалласи (88-548-19-74, 97-293-80-30);
Яккасарой тумани – Бобур ва Бошлиқ маҳалласи (99-817-79-56, 99-837-79-56);
Олмазор тумани – Қуёш ва Шодиёна маҳалласи (97-759-91-77, 97-749-92-46);
Янгиҳаёт тумани – Навқирон маҳалласи (77-019-22-19);
Учтепа тумани – Кўҳна чўпонота ва Ватан маҳалласи (00-244-42-29, 88-244-42-29);
Чилонзор тумани – Шараф маҳалласи (97-484-92-73);
Яшнобод тумани – Жарбоши ва Широнобол маҳалласи (99-494-95-14, 97-034-00-52);
Юнусобод тумани – Отчопар I ва Посира маҳалласи (97-463-08-75);
Шайхонтоҳур тумани – Янгибел маҳалласи (97-345-09-82);
Сергели тумани – Хонобод ва Садоқат маҳалласи (99-052-66-83, 99-324-73-06).