![](https://cdn.uza.uz/2022/12/16/14/20/LalTdKvjy2Bafm5iYPIy2TqinGDVzr2B_front.jpg)
My.gov.uzда Ўзбекистон ҳудудида доимий ёки вақтинча яшаётган чет эл фуқаролари ҳам фарзандларини мактабга жойлаштириш учун масофадан ариза бериш имконияти яратилди.
Ушбу хизматдан фойдаланиш учун чет эл фуқароларидан қуйидагилар талаб қилинади:
— Ўзи ва фарзандига ЖШШИР олиш;
— Боланинг фан баҳолари қўйиладиган ҳужжати ва унинг ўзбек тилидаги таржимаси;
— Боланинг соғлиги тўғрисида маълумотнома.
Агар аризани боланинг ота-онаси ўрнига қонуний вакил топширса, буни тасдиқловчи ҳужжат ҳам илова қилинади.
ЎзА