Бишкек шаҳрида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисида иштирок этган Россия Федерацияси етакчиси Владимир Путин дунёда янги таҳдидлар пайдо бўлаётганини, кўп қутбли дунё ривожланишида силжишлар юз бераётганини таъкидлади.
Кремль сайтида ШҲТ ва МДҲга аъзо давлатлар мудофаа вазирликлари раҳбарларининг йиғилиши иштирокчиларига тегишли видеомурожаат эълон қилинган.
Путиннинг фикрича, ушбу мажлис ўз вақтида ўтказилаётгани билан аҳамиятли. У, шунингдек, ШҲТ ва МДҲ доирасидаги қўшма иш ўзаро ҳурмат, манфаатларни ҳисобга олиш асосида, биринчи навбатда, ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш, ўзаро манфаатли ва барқарор ҳамкорликни таъминлаш билан боғлиқ масалаларни муваффақиятли ҳал этиш имконини беришини қайд этган.
– Бугунги кунда кескин муаммолар юзага келмоқда, – деди Россия раҳбари. – Кучли геосиёсий силжишлар рўй бераётган бир пайтда кўз ўнгимизда чинакам кўп қутбли дунё тартиби, жумладан, Осиё, Африка, Лотин Америкасида янги тараққиёт марказлари шаклланмоқда. Улар миллий манфаатини, суверенитетини, ўз тараққиёт йўлидан бориш ҳуқуқини тобора кўпроқ ҳимоя қилмоқда. Тарихнинг бу объектив жараёнларига қаршилик кўрсатишнинг иложи йўқ.
Беҳруз Худойбердиев, ЎзА