Адабиёт гулшани
Азим Суюн 1948 йил 22 февралда Самарқанд вилоятидаги
Накурт қишлоғида туғилган.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган
маданият ходими
Дастлабки шеърий тўплами — «Менинг осмоним»,
шеърий мажмуалари :
«Зарб», «Замин тақдири»,
«Хаёлот», «Жавзо», «Куйганим — суйганим»,
«Қора кўзинг сенинг», «Сайланма», «Шарқ ҳикмати»,
«Эй дўст» ва бир нечта достонлари чоп этилган.
Азим Суюн
ФЕВРАЛЬ
Февраль. Эй, дўст!
Келдингми, қани,
Бир кўришиб қўяйлик аввал.
Ойлар ичра
гарчи қаддинг паст,
Лекин қадринг баланд, мукаммал.
Қиш чилласин
сурасан ортга,
Жилғаларда бошлайсан қўшиқ.
Тезроқ кўклам
инсин ҳаётга,
Ҳаммадан кўп сен унга ошиқ.
Тўққизингда
бошлайсан бир тўй —
Дахлдордир адабиётга.
Бир қадаҳ сун,
бир қадаҳ май қуй,
Бу тўй ёрдир абадиятга!
Мир Алишер
таваллуд куни,
Ортга ташлаб не саналарни,
Ватан узра
бошлаб юборар
Ҳидоятли тантаналарни.
О, бобомнинг
номи янграгай
Қардош тиллар, ёт тилларда ҳам.
Наволари
навозиш этгай
Яқин эллар, ёт элларда ҳам.
Тоғу боғу
чўл-саҳроларда
Гулга қараб очилгандек гул,
Боку, Масков,
Токиоларда
Ғазал ила боғланур кўнгил!!!
Февраль. Эй, дўст!
Келдингми, қани,
Бир кўришиб қўяйлик аввал.
Ойлар ичра
гарчи қаддинг паст,
Лекин қадринг баланд, мукаммал.
Ўн тўртинг ҳам
етиб келгайдир,
Шоҳ ва шоир келади отда, —
Созу созгар
Заҳриддин Бобур
Ҳар ғазалин куйлар ҳур Юртда!
Инжа мавқе
мақомларига
Не кўнгиллар кетади ийиб.
Дейсан: Дунё
ўлмаганники —
Зоти шариф Бобурни суйиб.
Кўклам яқин…
акси-садоси
Уйғотади дашт тўрғайларин.
Оҳ, куйлатиб
юборар ҳатто
Ёбонларнинг қамиш-найларин.
Қиш офтобин
қўри кун-бакун
Чўғланади тандир чўғидек.
Кечаги қор
қайдадир бугун,
Улар қочар… қочган ёғийдек.
Февраль. Ўсган
бўйингга таъзим, —
кетдинг барча ойлардан ўзиб.
Минбарларда
шеър ўқир, Азим,
Не шоирлар юрагин ёзиб!
Келдингми, қани,
Бир кўришиб қўяйлик аввал.
Ойлар ичра
гарчи қаддинг паст,
Лекин қадринг баланд, мукаммал.
Қиш чилласин
сурасан ортга,
Жилғаларда бошлайсан қўшиқ.
Тезроқ кўклам
инсин ҳаётга,
Ҳаммадан кўп сен унга ошиқ.
Тўққизингда
бошлайсан бир тўй —
Дахлдордир адабиётга.
Бир қадаҳ сун,
бир қадаҳ май қуй,
Бу тўй ёрдир абадиятга!
Мир Алишер
таваллуд куни,
Ортга ташлаб не саналарни,
Ватан узра
бошлаб юборар
Ҳидоятли тантаналарни.
О, бобомнинг
номи янграгай
Қардош тиллар, ёт тилларда ҳам.
Наволари
навозиш этгай
Яқин эллар, ёт элларда ҳам.
Тоғу боғу
чўл-саҳроларда
Гулга қараб очилгандек гул,
Боку, Масков,
Токиоларда
Ғазал ила боғланур кўнгил!!!
Февраль. Эй, дўст!
Келдингми, қани,
Бир кўришиб қўяйлик аввал.
Ойлар ичра
гарчи қаддинг паст,
Лекин қадринг баланд, мукаммал.
Ўн тўртинг ҳам
етиб келгайдир,
Шоҳ ва шоир келади отда, —
Созу созгар
Заҳриддин Бобур
Ҳар ғазалин куйлар ҳур Юртда!
Инжа мавқе
мақомларига
Не кўнгиллар кетади ийиб.
Дейсан: Дунё
ўлмаганники —
Зоти шариф Бобурни суйиб.
Кўклам яқин…
акси-садоси
Уйғотади дашт тўрғайларин.
Оҳ, куйлатиб
юборар ҳатто
Ёбонларнинг қамиш-найларин.
Қиш офтобин
қўри кун-бакун
Чўғланади тандир чўғидек.
Кечаги қор
қайдадир бугун,
Улар қочар… қочган ёғийдек.
Февраль. Ўсган
бўйингга таъзим, —
кетдинг барча ойлардан ўзиб.
Минбарларда
шеър ўқир, Азим,
Не шоирлар юрагин ёзиб!
***
МЕН — ЕРЛИКМАН
Ё қайтарман, ё қайтмасман:шаҳид, ғозий,
Қучоғингдан учиб кетдим қанот ёзиб,
Лекин мени унутмагил кечмиш, мозий.
Мен — сеники!
Мен — Ерликман!
Нима қилай, тинч қўймайди ҳур тафаккур,
Зулматларни ёндиради нур тафаккур,
Юрагимга қувват қуяр зўр тафаккур.
Мен — сеники!
Мен — Ерликман!
Юлдузлардан юлдузларга ўтаяпман,
Ёт сайёра бағирларин титаяпман
Ва эҳтимол янги тарих битаяпман.
Мен — сеники!
Мен — Ерликман!
Ерим — тангрим, наҳот сенинг монандинг йўқ,
Мен истаган Ҳаёт, ҳаво — маънбаинг йўқ,
Эътиқод йўқ, муҳаббат йўқ, бахт, аҳдинг йўқ.
Мен — сеники!
Мен — Ерликман!
Ҳар бир лаҳза ёдга тушар баҳорларинг,
Осиёвий, Овропавий виқорларинг,
Тонготару Кунботар шафақзорларинг.
Мен — сеники!
Мен — Ерликман!
Қайтаяпман, о, ассалом, Ота Ерим,
Она Ерим, исларингни соғиндим дим,
Сайёра кўп, юлдузлар кўп, узун йўлим…
Мен — сеники!
Мен — Ерликман!
Қучоғингдан учиб кетдим қанот ёзиб,
Лекин мени унутмагил кечмиш, мозий.
Мен — сеники!
Мен — Ерликман!
Нима қилай, тинч қўймайди ҳур тафаккур,
Зулматларни ёндиради нур тафаккур,
Юрагимга қувват қуяр зўр тафаккур.
Мен — сеники!
Мен — Ерликман!
Юлдузлардан юлдузларга ўтаяпман,
Ёт сайёра бағирларин титаяпман
Ва эҳтимол янги тарих битаяпман.
Мен — сеники!
Мен — Ерликман!
Ерим — тангрим, наҳот сенинг монандинг йўқ,
Мен истаган Ҳаёт, ҳаво — маънбаинг йўқ,
Эътиқод йўқ, муҳаббат йўқ, бахт, аҳдинг йўқ.
Мен — сеники!
Мен — Ерликман!
Ҳар бир лаҳза ёдга тушар баҳорларинг,
Осиёвий, Овропавий виқорларинг,
Тонготару Кунботар шафақзорларинг.
Мен — сеники!
Мен — Ерликман!
Қайтаяпман, о, ассалом, Ота Ерим,
Она Ерим, исларингни соғиндим дим,
Сайёра кўп, юлдузлар кўп, узун йўлим…
Мен — сеники!
Мен — Ерликман!
***
ВATAH
Ўзимни танидим, кўкларда учдим,
Момиқ булутларнинг ҳавосин ичдим —
Кўзларим тўймади, кўзлардан кечдим.
Ватан! Онт ичмайман, қасам ичмайман,
Лекин икки дунё сендан кечмайман!
Олис денгизларда суздим балиқдай,
Офатижон соҳил, юрдим холиқдай,
Денгизим йўқ гарчи, бездим, толиқдим,
Ватан! Онт ичмайман, қасам ичмайман,
Лекин икки дунё сендан кечмайман!
Мен кезмаган жаннат боғлар қолдими?
Оёғим етмаган тоғлар қолдими?
Улар жодусига жон бойландими?
Ватан! Онт ичмайман, қасам ичмайман,
Лекин икки дунё сендан кечмайман!
Айтиб бўлмас экан дунёлар сирин,
Қалбда бир япон қиз исми яширин.
Тожмаҳалда кўзёш тўкканларим чин.
Ватан! Онт ичмайман, қасам ичмайман,
Лекин икки дунё сендан кечмайман!
Оҳ-оҳ, айланайин бўйингдан ўзим,
Юзим ўзингдирсан, ўзингсан кўзим.
Сенга қўшиқларим кўп эрур менинг.
Ўлсам, қучоғингда ўлурман сенинг!
Ватан! Онт ичмайман, қасам ичмайман,
Лекин икки дунё сендан кечмайман!
Момиқ булутларнинг ҳавосин ичдим —
Кўзларим тўймади, кўзлардан кечдим.
Ватан! Онт ичмайман, қасам ичмайман,
Лекин икки дунё сендан кечмайман!
Олис денгизларда суздим балиқдай,
Офатижон соҳил, юрдим холиқдай,
Денгизим йўқ гарчи, бездим, толиқдим,
Ватан! Онт ичмайман, қасам ичмайман,
Лекин икки дунё сендан кечмайман!
Мен кезмаган жаннат боғлар қолдими?
Оёғим етмаган тоғлар қолдими?
Улар жодусига жон бойландими?
Ватан! Онт ичмайман, қасам ичмайман,
Лекин икки дунё сендан кечмайман!
Айтиб бўлмас экан дунёлар сирин,
Қалбда бир япон қиз исми яширин.
Тожмаҳалда кўзёш тўкканларим чин.
Ватан! Онт ичмайман, қасам ичмайман,
Лекин икки дунё сендан кечмайман!
Оҳ-оҳ, айланайин бўйингдан ўзим,
Юзим ўзингдирсан, ўзингсан кўзим.
Сенга қўшиқларим кўп эрур менинг.
Ўлсам, қучоғингда ўлурман сенинг!
Ватан! Онт ичмайман, қасам ичмайман,
Лекин икки дунё сендан кечмайман!