Беларусь Республикаси Бош вазири Роман Головченко 24 апрель куни Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Ташриф дастурида икки мамлакат ҳукуматлари раҳбарлари иштирокида музокаралар ва бошқа қўшма тадбирлар ўтказиш кўзда тутилган.