Англиянинг “Болтон”, “Блэкберн” ва “Ливерпуль” жамоалари шарафини ҳимоя қилган собиқ футболчи Эл Ҳожи Диуф келгусида Сенегалда Президент бўлишни истаётгани ҳақида айтиб ўтди.
“Сенегал халқи, мен мамлакат ҳаётини яхши томонга ўзгартиришимга умид қилмоқда. Мен уларнинг бу мақсадини рўёбга чиқариш учун яқин икки йил ичида сиёсат билан шуғулланаман ва худди футболда бўлгани сингари кўп нарсаларни ўзгартиришга ҳаракат қиламан. Мен мураббий бўлиш учун изландим, бироқ бу қароримдан қайтдим. Сабаби, менда унданда ажойиб ва яхшироқ режалар пайдо бўлди”, – дейди Диуф.
Диуфнинг бу қарорга келишида “ПСЖ” ва “Милан”нинг собиқ ҳужумчиси Жорж Веа Либерия Президенти бўлгани катта сабаб бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА