2018 йилнинг боши Ўзбекистоннинг нефть-газ соҳаси каби бутун давлатимизга муҳим воқеа билан нишонланди.
Устюрт текислигининг Сургил майдонида газ конденсатининг янги саноат захиралари топилди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” матбуот ҳизмати хабар бермоқда.
Конни қидиришга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февральдаги “Ўзбекистон Республикасининг Устюрт нефть-газли минтақасида геология-қидирув ишларини кенгайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2755 сонли қарори сабаб бўлди. Унга мувофиқ “Ўзбекгеофизика” акциядорлик жамиятининг мутахассислари Устюрт текислиги ер остида углеводородлар қидиришни кенгайтирди.
Устюрт замини – бераҳм, меҳмондўстликни билмайди. Қишнинг совуқ шамоли ва ёзнинг жазирама иссиғи, сувнинг йўқлиги уни амалда яшашга яроқсиз қилади. Аммо бу унумсиз ерга келган тадқиқодчи-геологлар шу ердан табиий бойликлар – углеводород конлари “мовий ёқилғи”ни топди.
Ҳудуднинг ноқулай шароитлари ва ҳароратнинг кескин ўзгаришига қарамай мутахассислар 1-сонли бурғилаш минорасини ўрнатди ва биринчи қудуқни қурди. Мамлакатимиз тадқиқотчи-геологларининг тахминлари тўла тасдиқланди – қудуқдан биринчи газ кубометрлари чиқди.
2018 йилнинг бошида ўтказилган тоғ-геофизик ишларнинг натижасида 3600 м чуқурликда саноат ҳажмдаги газ ва конденсат мавжудлигини топишга эришилди.
Яқин истиқболда мамлакат нефть-газ саноатини ривожлантириш дастурида Сургил кони жуда аҳамиятли бўлди. Уни қозиш ва ишлатиш чиқариш ҳажмини ошириш ва бой ресурсларни қайта ишлашга, тармоқ инфраструктурасини кенгайтиришга қаратилган.
Яқин вақтда мутахассислар томонидан углеводород захиралари ўсишининг баҳоси берилади ва Қуйи Сургул конида геолог-қидириш ишларининг кейинги йўналишлари бўйича таклифлар тайёрланади.
Анвар Насирлаев
ЎзА