Бугун, 15 январь куни Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети вакиллари Ҳиндистон оммавий коммуникация институтига (Indian institute of mass communication) ташриф буюрди. 

Сафардан кўзланган мақсад журналистика соҳасида Ҳиндистонда етакчи олий таълим муассасаси – Оммавий коммуникация институти билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан иборат.
Учрашувларда томонлар талаба ва ўқитувчилар алмашинуви, ҳамкорликда илмий анжуманлар ташкил этиш, илмий тадқиқот ишларини йўлга қўйиш ва шу каби фойдали ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга келишиб олдилар.
Сафар давомида икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида мамлакатимизда журналистика таълими соҳасида хорижий тажрибани ўрганиш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш, ёш журналистларнинг чет тилларини мукаммал ўрганиш масалаларига алоҳида тўхталган эди.

 

ЎзА