Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашиш учун 27 сентябрь куни Наманган вилоятига жўнаб кетди.

Кейинги кунлари Фарғона ва Андижон вилоятларида ҳам сайловолди учрашувлари ўтказилади.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари корхоналар фаолияти, бунёдкорлик ишлари, маҳаллалар ҳаёти билан ҳам танишади.