– “Таълим инспекцияси” Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида қайта ташкил этилади.
Инспекция ваколатлари ва улар учун меҳнат шароитлари тубдан ўзгартирилади.
Инспекция тарбия ва таълим жараёнларини кузатади ва Олий Мажлисга тизимли тарзда ҳисоб беради. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлиги тугатилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ректорлар кенгаши ташкил этилади. Олийгоҳлар ўзини-ўзи бошқариш тизимига ўтказилади, -деди Алишер Қодиров сирдарёлик сайловчилар билан учрашувда.
Ш.Суяров, ЎзА