2018 йилнинг 1 январидан бошлаб республикамизнинг барча халқаро аэропортларидаги божхона чегаралари орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизим ишга туширилаётганидан хабардормисиз?
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида жорий қилинаётган ушбу янгилик фуқаролар, айниқса юртимизга келаётган сайёҳларнинг божхона расмийлаштирувидан ўтказиш жараёнини янада тезлаштириш ва соддалаштириш имконини беради.
Бунинг учун халқаро аэропортларда жисмоний шахсларнинг божхона ҳудудига кириб келиш ва уни тарк этиш бўйича “яшил” ва “қизил” йўлак тизими амалиётга татбиқ этилади.
Эндиликда йўловчилар божхона амалиётларини амалга оширишда нотижорат мақсадлар учун мўлжалланган товарларни декларациялаш шакли сифатида “яшил” ёки “қизил” йўлакни мустақил равишда танлайди.