Бу йил 11 минг дона Президент совғаси тайёрланди. Ҳар бир совғада 12 номдаги ўқув қуроллари, 15 хил ширинликлар бор.
Президент совғаси Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга етказиб берилди. Совғалар бугун ва эртага ҳудудларда ташкил этиладиган “Президент арчаси” тадбирларида Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум болалар, юртимиз тинчлиги йўлида қурбон бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимларининг фарзандларига улашилади.
ЎзА