Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология марказининг Қорақалпоғистонда филиали очилади. Мазкур филиал У.Халмуратов номидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт марказининг Пульмонология ва аллергология бўлими қошида ташкил қилинади.
Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Ахборот хизмати хабарида таъкидланишича, Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология маркази пульмонолог-аллергологи Ғайрат Қозиев ушбу масалани ўрганиш учун Қорақалпоғистонга ташриф буюрган.
Ғ.Қозиев У.Халмуратов номидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт марказининг Пульмонология ва аллергология бўлими шифокорлари билан биргаликда беморларни тиббий кўрикдан ўтказди ҳамда пульмонология ва аллергология соҳасида келажакда тажриба алмашиш, кадрларнинг билим-кўникмаларини ошириш бўйича ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилган.
Е.Қаноатов, ЎзА