Бухоро вилоятига сафарини давом эттирар экан, Президент Шавкат Мирзиёев 22 январь куни эрта тонгда Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди.

Ўтганлар хотирасига Қуръон тиловат қилиниб, Аллоҳ таолодан юртимизга тинчлик-фаровонлик, халқимизга саломатлик ва саодат тилаб дуо ўқилди.