Жо Байден олдида COVID-19га қарши кураш, иқлим ўзгаришини тўхтатиш, ирқий адолат, иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш, иммиграция ва АҚШнинг дунёдаги етакчилик мавқеини қайта тиклаш каби вазифалар кўндаланг турибди, деб маълум қилди Оқ уй.
«Президент Байден мамлакат бир вақтнинг ўзида бир нечта инқироз билан курашаётган бир вақтда америка оилаларга тезкор ёрдам кўрсатиш учун фаол ҳаракат қилиши керак. Булар COVID-19 пандемиясини назоратга олиш, иқтисодий ёрдам кўрсатиш, иқлим ўзгаришларга қарши кураш ва ирқий адолат, фуқаролар ҳуқуқини илгари суриш, шунингдек, иммиграция тизимини зудлик билан ислоҳ қилиш ҳамда АҚШнинг дунёдаги етакчилик мавқеини қайта тиклаш каби вазифалардир», – дейилади Оқ уй сайтида берилган хабарда.
АҚШнинг дунёдаги етакчилик позициясини мустаҳкамлаш учун Байден режаси бўйича, «миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш, бутун дунёда димократик иттифоқчиликни қайта тиклаш, Америка қадриятларини ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ўртаҳол америкаликларга глобал иқтисодиётда ўз ўринларини топиш учун ёрдам бериш лозим».
ЎзА