“Россия ва Хитойнинг ҳамкорликдаги ҳарбий ўқув машғулотлари икки давлат чегараларини қўриқловчи авиациянинг жанговар шайлигини таъминлайди. Бу машғулотлар Японияга қарши қаратилмаган”, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров матбуот анжуманида.
“REGNUM” хабарида айтилишича, Лавров минтақадаги вазият ҳақида фикр юритиб, Москва ва Пекиннинг ҳарбий ўқув машғулотлар ва бошқа қўшма тадбирлар ташкиллаштираётганини маълум қилган.
“Жумладан, яқинда ўтказилган машғулотлар ҳам Японияга қарши қаратилмаган”, деди Лавров.