Нукусда волейбол бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасида «Динамо» жисмоний тарбия ва спорт жамияти кубоги учун мусобақа бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказилган мусобақада 12 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди.
Икки кун давом этган мусобақа якунида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоаси биринчи, Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси жамоаси иккинчи, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси жамоаси учинчи ўринларни эгаллади.
Ғолибларга ташкилотчилар томонидан кубок, медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА