Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти спорт мажмуасида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Универсиада-2021” спорт мусобақасининг дзюдо бўйича республика финал босқичи якунланди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан ташриф буюрган 170 нафардан ортиқ дзюдочи ўртасида ўтган мусобақада умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Бухоро вилояти, 2-ўринни Тошкент вилояти ва 3-ўринни Сурхондарё вилояти талабалари қўлга киритди.

Мусобақада эркаклар ўртасида Темур Абишев, Бунёд Фотехов, Нозимжон Ахтамов, Умиджон Абдуллаев, Эркин Қозоқов, Аловуддин Жўрақулов ва Баҳром Саитов ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритди. Қизлар ўртасида эса Моҳинур Мўминова, Моҳинур Чориева, Ситора Элмуродова, Шаҳризода Ғаниева, Ҳожинисо Камолова, Филура Эргашева, Ситора Ҳусанова ўз вазн тоифаларида тенгсиз дея эътироф этилди.