Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш масаласига эътибор қаратилди.

Адолат – давлатчиликнинг мустаҳкам пойдевори, деб таъкидлади Президент. Адолатни таъминлашда эса суд-ҳуқуқ соҳасининг ўрни муҳим.

Янги йилдан бошлаб “Бир суд – бир инстанция” тамойили жорий этилади.

Вилоят судлари устидан берилган шикоятлар шу суд томонидан кўриб чиқилиши амалиёти бекор қилинади.

Судларда ишларни кўриб чиқиш сифатини ошириш зарур. Чунки ўтган йилда Олий суд томонидан қуйи судлар томонидан чиқарилган 13 минг қарор ўзгартирилган.

Одил судловга хос бўлмаган ишларни назорат тартибида кўриш бекор қилинади

Фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий судлар эмас, ягона суд амлиёти йўлга қўйилади.

Дастлабки эшитув институти жорий этилади.

Инвесторларни қўллаб-қувватлаш, уларга шароит яратиш мақсадида инвестицияга оид ишлар Олий судда кўриб чиқилади. Яъни улар тўғридан-тўғри Олий судга мурожаат қилиши мумкин бўлади.

Онлайн судлар жорий этилади. Бу фуқароларга ҳар томонлама қулайлик яратади.