Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида соҳаларда юзага келаётган муаммоларда билим етишмаслигини таъкидлади.

– Билим етишмаслиги, афсуски барча соҳаларда сезилмоқда, – деди давлатимиз раҳбари. – Янги Ўзбекистон деймиз, трансформация деймиз, ислоҳотлар деймиз, ёшлардан вазирлар тайинлаяпмиз, аммо қуйи поғоналарда, вазирликларда ўзига масъулият олишга ё қўрқади ёки билими йўқ, ё коррупцияга боғланган.

Холбуки, бирорта худудни ҳам, тармоқни ҳам замонавий илм ва билимларсиз ривожлантириб бўлмайди. Тараққий этган мамлакатларда ялпи ички маҳсулотнинг 50 фоизидан ортиғи билимлар иқтисодиёти ҳисобидан, яъни инновациялар ва юқори малакали кадрлар томонидан яратилаётгани буни яққол исботлаб турибди.

Бундан буён ҳар бир маҳалла ва қишлоқ ўз йўналиши ва ўсиш нуқталаридан келиб чиқиб, ривожлантирилади. Бунинг учун келгуси йилда уч триллион сўмлик худудлар инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси тузилади. Жамғарма маблағлари маҳаллий Кенгаш таклифига асосан инфратузилма лойиҳаларини қўшма молиялаштиришга йўналтирилади.

Шунингдек, 84 та туман ва шаҳарда саноат слоҳиятини ошириш мақсадида 100 та технопарк, кичик саноат зоналари, худудий кластер ва махсус логистика марказлари ташкил этилади. Келгусида эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини зарур инфратузилма билан таъминлаш учун 1,6 триллион сўм йўналтирилади.