Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси давом этмоқда.

Унда давлатимиз раҳбари коррупция билан боғлиқ ҳолатларга тўхталиб ўтди.

– Энди барча давлат органлари қарор қабул қилиш жараёнлари очиқ эълон қилинади. Охирги икки йилда 2,5 мингга яқин қарор судлар томонидан бекор қилинган. Бу  билимсизлик ёки коррупция билан боғлиқ.

Бу уларнинг қарор қабул қилишида очиқликни таъминлаш зарурлигини тақозо этмоқда. Шунинг учун, маҳаллий давлат ҳокимияти идораларининг қарорларини ҳисобга қўйиш ва эълон қилиш бўйича электрон ахборот тизими жорий этилади.

Коррупциянинг олдини олиш бўйича давлат хизматчиларини мунтазам  ўқитиш ва билимини баҳолаб бориш тизими йўлга қўйилади. Кадрларни танлашда эски усуллардан воз кечиб, уларнинг интеллектуал салоҳиятини баҳолайдиган очиқ ва ошкора танлов тизими жорий этилади, – деди давлатимиз раҳбари.