Бугун Адлия вазирлигида “Пандемия 2020: чақириқлар, хулосалар, оқибатлар” танлови ғолиблари эълон қилинди.
Танловда оммавий ахборот воситаларида фаолият юритувчи журналистлар, эркин журналистлар, блогерлар, жамоатчилик фаоллари иштирок этди. Вазирлик ўтказаётган танловга 2020 йилнинг 30 ноябрь куни соат 24:00 га қадар 69 нафар иштирокчидан 461 та материал келиб тушган. Улар орасида энг саралари бугун тақдирланди. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбири Анора Содиқова ҳам энг яхши блогпост учун тақдирланди.
I. Пандемия даврида энг яхши журналистик материал учун
1-ўрин — Асрор Муминов (матбуот)
2-ўрин — Юлдуз Олимова (телевидение)
3-ўрин — Дилдора Матёқубова (радио)
II. Пандемия даврида энг яхши блогпост
1-ўрин — Анора Содиқова
2-ўрин — Обиджон Латипов
3-ўрин — Баходир Ахмедов
Ғолиблар ҳомийлар томонидан ажратилган қуйидаги совғалар билан тақдирланади:
1-ўрин – ноутбук;
2-ўрин – планшет;
3-ўрин – телевизор.
“Адлия эътирофи” номинациясида “Газета.ўз” ахборот сайти ғолиб деб топилди.